Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир. 86. Ана ўшалар охират ўрнига дунё ҳаётини сотиб олган кимсалардир. Бас, азоблари енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам берилмайди“.  [2:83-86]

1- Аллоҳ Таоло бу оятларда Ўзининг Бану Исроилдан фақат Аллоҳгагина ибодат қиласизлар, деб аҳд олгани ҳақида хабар беради.

 

لاَ تَعْبُدُونَ إِلاَّ اللّهَ
(Фақат Аллоҳгагина ибодат қиласизлар). Бу хабар наҳи тақиқ маъносидаги хабардир. Яъни, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилманглар, ота-онангларга яхшилик қилинглар, қариндошлар билан борди-келди қилинглар, етимларга, мискинларга яхшилик қилинглар, одамларга яхши гапларни айтинглар, намозни адо қилинглар, закотни беринглар, деган маънода. Бу ердаги ҳуснан сўзи ҳасанан қилиб ҳам ўқилган, ҳар иккиси ҳам мутавотир қироат. Лекин улар аҳдга вафо қилмадилар, ундан юз ўгирдилар. Мусо а.с. замонида яъни, ўша аҳд олинган даврда бўладими, бошқа даврда бўладими, фақат ўта озчилик қисмигина мусулмон бўлдилар. У шунингдек Пайғамбар с.а.в.нинг замонларидаги яҳудларни ҳам ўз ичига олади. Салафлардан олинган аҳд халафларга ҳам тегишлидир. Ўша аҳд олинган пайтдаги яҳудларнинг аҳдга вафосизликлари Пайғамбар с.а.в.нинг замонидаги яҳудларга ҳам тўғри келаверади. Улар ҳам билиб туриб, атайин Пайғамбар с.а.в.нинг сифатларини бузиб кўрсатдилар.


وَأَنتُم مِّعْرِضُونَ

(Ҳаммангиз юз ўгирган ҳолда). Яъни, юз ўгириш ва аҳдларни бажармаслик сизларнинг одатларингиз.

2- Кейин Аллоҳ Таоло улардан бир-бирларини ўлдирмасликлари, бир-бирларини юртларидан қувиб чиқармасликлари ҳақида ҳам аҳд олганлигини баён қилди.

 

لاَ تَسْفِكُونَ دِمَاءكُمْ وَلاَ تُخْرِجُونَ أَنفُسَكُم مِّن دِيَارِكُمْ
(Бир-бирингизнинг қонингизни тўкмайсиз, бир-бировларингизни диёрларингиздан ҳайдамайсиз). Яъни, бошқа гуруҳнинг қонини ноҳақ тўкмаслик ва бошқа гуруҳни юртидан қувиб чиқармаслик. Битта қон ва битта жон (яъни, ўзларингизнинг) ибораси ишлатилиши уларнинг битта миллат эканликларидандир.


Улар ўзларидан аҳд олинганига иқрор бўла туриб, шу аҳдга рози бўла туриб, унга гувоҳ бўла туриб Аллоҳга берган аҳдларини буздилар. Ўзаро уруш қилдилар, бошқа қавмларга зўравонлик қилдилар, бир гуруҳини ўз юртидан қувиб чиқардилар. Ҳолбуки, бу ишларнинг барчаси улар учун ҳаром қилинганди.

 

136-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204